Get Mystery Box with random crypto!

Энди меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра бекор қили | The Delusional

Энди меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганда у ёзма тарзда расмийлаштирилиши шарт. Акс ҳолда...

Меҳнат шартномасининг энг "муаммоларсиз" раcмийлаштириладиган усули бу тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш ҳисобланади. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқарганда одатда шу асос билан буйруқ чиқариши кейинчалик унга кам "бош оғриқ" олиб келади. Томонлар ўзаро келишганда ҳеч қандай огоҳлантириш муддати бўлмайди, бундан ташқари касаба уюшмасининг ҳам розилиги талаб қилинмайди.

Энди меҳнат шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор бўлганда ёзма келишув бўлиши шарт. Меҳнат кодексининг 157-моддаси 2-қисмига асосан Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шарт.

Агар иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштираётганда мазкур қоидага риоя қилмаган тақдирда у чиқарган буйруқ суд томонидан бекор қилиниши мумкин.

Telegram Live Кредитлар Омонатлар