Get Mystery Box with random crypto!

Бугун, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимла | The Delusional

Бугун, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Шу муносабат билан, @sberkassauz жамоаси ўз истеъдоди, ижоди, ўткир қалами ва сўзи билан миллий журналистикамиз ривожи ҳамда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган ўткир қалам эгаларини табриклайди.

Журналистларга қонунчиликда берилган муҳим кафолатлар:

Оммавий ахборот воситалари эркин, журналист дахлсиздир;

Журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказишга ҳақли;

Журналист ахборот эгасини сир тутишини талаб қилиши мумкин;

Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди;

ОАВ давлат органларига оғзаки сўров бериши мумкин;

ОАВ фойда солиғини 50 фоиз ставкада тўлайди;

Журналистларнинг хорижий тилларни ўрганиш харажатлари қоплаб берилади;

Давлат органлари ахборот хизмати бошлиқлари ойлик маоши давлат органи раҳбари ўринбосарининг ойлик маошига тенглаштирилган;

Журналист фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади;

Журналист ўзи тайёрлаган хабар ёки материалнинг мазмуни таҳрир жараёнида бузилган деган фикрга келса, унга имзо қўймаслик ёхуд уни нашрдан олиб қолишни (эфирга бермасликни) талаб этиш ҳуқуқига эга.

Telegram Live Кредитлар Омонатлар