Get Mystery Box with random crypto!

Эндиликда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосид | The Delusional

Эндиликда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди!

Президентимизнинг “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони (ПФ-63-сон, 29.04.2023й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил 1 июлдан:

ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда гаров объектини “E-auksion” электрон савдо платформасида аукционга кредиторнинг ёки қарздорнинг буюртмаси асосида қўйишга рухсат этилади;

ҳисоб-китоб ва кредит муносабатларидан келиб чиқадиган асослар бўйича қарзни ундириш учун нотариуслардан ижро хати олишда тижорат банклари олдидаги қарзни икки томонлама тасдиқловчи солиштириш далолатномаси талаб этилмайди.

2024 йил 1 январдан қуйидагилар жорий этилади:

тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик бериш;

гаровга қўйилган мол-мулкни такрорий аукционда сотиш мумкин бўлган энг паст нархни аукцион объекти бошланғич нархининг 80 фоизи миқдорида белгилаш;

Бунда, мол-мулк такрорий аукционда реализация қилинмаса, ундирувчига ушбу мол-мулкни аукцион бошланғич нархидан 25 фоиз паст қийматда ўзида қолдириш таклиф қилинади.

ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмаслиги;

қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши жараёни бошланиши муносабати билан давлат ижрочиси томонидан ижро ишини тамомлаш ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташлаш амалиётини бекор қилиш.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар