Get Mystery Box with random crypto!

УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИ | The Delusional

УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК?

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади:

Қишлоқ жойларда — *МҲТЭКМ(980 000 сўм) нинг 3,0 баравари (2 940 000) дан кам ва 6,9 баравари (6 762 000)дан юқори бўлмаслиги керак

Шаҳарларда — МҲТЭКМнинг 3,0 баравари (2 940 000)дан кам ва 8,0 баравари (7 840 000)дан юқори бўлмаслиги керак

Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 3,0 баравари (2 940 000)дан кам ва 9,2 баравари (9 016 000) дан юқори бўлиши керак эмас.

МҲТЭКМ: Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори

Ҳайрон бўлманг бу ҳақиқат ! Уй-жойнинг тўловини маълум қисми давлат томонидан субсидия шаклида тўлаб берилиши мумкин лекин, қолган қисми бу кредит дегани. Узоқ йиллар давомида сиз ўша кредитни ўз вақтида тўлаб боришингиз керак дегани. Шу сабабли эртага кредит тўловини тўлай олмасдан банк ҳодими билан ёқалашиб юрмаслигингиз учун аввал бошидан сизни тўловга қобилятлилик даражангиз юқоридаги миқдорлардан келиб чиқиб текшириб кўрилади ва шундан кейин сизга субсидия ажратилади.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар