Get Mystery Box with random crypto!

Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссияларининг раиси, | The Delusional

Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссияларининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзоларига (транспорт, овқатланиш ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш учун) референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик компенсация тўлаб берилади.
Бунда тўловлар:

референдум ўтказувчи округ комиссияси раисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараварида;
референдум ўтказувчи округ комиссияси раиси ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараварида;
референдум ўтказувчи округ комиссиясининг бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараварида;
референдум ўтказувчи участка комиссияси раисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,2 бараварида;
референдум ўтказувчи участка комиссияси раиси ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараварида;
референдум ўтказувчи участка комиссияларининг бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,7 бараварида амалга оширилади.

*Айни пайтда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 минг сўм. 1 майдан эса 980 минг сўм бўлади.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар|