Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда расман 5,3 миллион киши ишлайди, улардан 33 фоизи | The Delusional

Ўзбекистонда расман 5,3 миллион киши ишлайди, улардан 33 фоизининг ойлик маоши 1 миллиондан кам

Жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича солиқ тўловчилар сони 5,3 миллион кишидан ошди. Уларнинг 34,6 фоизи бюджет ташкилотларида, 65,4 фоизи бюджетдан ташқари ташкилотларда ишлайди. Уларнинг сони бир йилда 427,3 минг кишига кўпайган.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, расман ишлайдиганларнинг 33,6 фоизи (1,7 миллион киши) ойига 1 миллион сўмдан кам даромад олади. 1 миллиондан 2 миллион сўмгача маош олувчилар 22,6%, 2 миллиондан 4 миллион сўмгача даромад оладиганлар 20,5% ни ташкил қилади. 1,2 миллионга яқин одам эса 4 миллион сўмдан ортиқ даромад олади.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|