Get Mystery Box with random crypto!

КОНТРАКТГА КИРГАН ТАЛАБАЛАРГА ТЎЛОВ-ШАРТНОМАЛАРИНИ ЎЗЛАРИ ОНЛА | The Delusional

КОНТРАКТГА КИРГАН ТАЛАБАЛАРГА ТЎЛОВ-ШАРТНОМАЛАРИНИ ЎЗЛАРИ ОНЛАЙН ОЛИШ ИМКОНИЯТИ ЯРАТИЛАДИ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
вазирлик тизимида барча жараёнлар рақамлаштирилиб, абитуриентлар ва талабаларга қулай шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги енгилликлар берилиши ҳақида хабар берди:

Эндиликда, биринчи босқичга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин.

Бунинг учун вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.

Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштиришга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб имконият берилади.

Платформа орқали ариза бериш ҳамда шартномани расмийлаштириш жараёнларини масофавий амалга ошириш тартиби ва муддатлари бўйича батафсил маълумот берилади.

2022 йил 5 сентябрдан бошлаб барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга оширишлари мумкин.

Валюта курслари —
@sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|