Get Mystery Box with random crypto!

Э-Э-Э-Э садқаиииии рахбар! Қулоқга лағмон чўзма! Буюк қахра | Туркистон Иттифок харакати канали

Э-Э-Э-Э садқаиииии рахбар!

Қулоқга лағмон чўзма!
Буюк қахрамон боболаримиз дема!
1920-38 йилларда боболарим, амакиларимдан 4таси сталинчилар тарафидан судсиз қатл қилинган.
3 таси сургун қилинган.
Ичида Бош Вазир, Жадидчи, уламоларача бор эди.
Сталингиз ўлиб ҳам, қуртиламаганлар.
Оиладан тирик қолган битта эркак, Бекжон Бек Урганжи
Шукирулло, Шухрат, Шайҳзода, Ойбек.... қаторида миллатчиликда айбланиб қамалган.
1967 йилда қамоқдан келганида олдига чиққанман.
Мустақиллик дейилди. 1994 йилда мен (невараси) сабаб қилиб кўрсатилиб авлодлари сургунга кетишга мажбур қилинди.
Отасини, амaкиларини қабрини, қаерда отилганини билолмай 102 ёшида вафот этди.
Қаҳрамон боболари булган менман.
Мард бўлсанг, тақиқни бекор қил!
Урганжийлар оқлансин.
Низомиддин Урганжи (Бухоро Амирлиги Бош вазири)нинг ўғли 90 ёшдан ошди.
Ватанига хасрат Туркияда қолмоқда.
Шарфасизлар!
Asadulloo Urganji Ўзбекистон ватаним деб барча сармоясини Самарқандда фабрика қурдирди.
Қўлидан олиб, ўзини хайдадиларинг!
Одаммасанлар? Хоразмдаги барча қариндош уруғларим хозир ҳам зулум остида қолмоқда Архивларни оч!
Кимнинг бобоси қахрамонлигини кўрасанлар!
Хоинлар кимлигини биласанлар!
Ҳудоларинг пул, мансаб!

Аллохга қасам-ки, сиз батрақлар, болшеви-ку, атеистлар, босқинчилар авлодларини тарих ахлатхонасига отамиз!

Урганжи.
31.08.2022