Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис_56 Расулуллоҳ ﷺ мени етти нарсага буюрганлар: 1. Ми | Rosululloh ﷺ Hayotlari🌙

#Ҳадис_56

Расулуллоҳ ﷺ мени етти нарсага буюрганлар:
1. Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга;
2. Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга, ўзимдан юқориларга қарамасликка;
3. Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга;
4. Бировдан бирон нарса сўрамасликка;
5. Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга;
6. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка;
7. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган.

Имом Аҳмад ривояти
(Абу Зар розияллоҳу анҳудан)

Allohumma solli a'la @Sayyidina_Muhammad