Get Mystery Box with random crypto!

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг ажали илм талаб қилаётган вақти | Rosululloh ﷺ Hayotlari🌙

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг ажали илм талаб қилаётган вақтида етиб қолса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида у билан пайғамбарлар ўртасини фақат пайғамбарлик даражасигина ажратиб туради».

Табароний ривоятлари

Салмон Форсий разияллоҳу анҳу айтадилар: «Илм кўп, умр қисқа. Шундай экан, дининг йўлида нима керак бўлса ол, қолганини ташла».

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Илмдан олти нарса сабабли маҳрум бўлинади.
• Савол бермаслик;
• Эътиборсизлик билан тингламоқ;
• Ёд олмаслик;
• Илмни тарқатмаслик;
• Унга мувофиқ амал қилмаслик;
• Нотўғри тушунмоқлик».

Allohumma solli a'la @Sayyidina_Muhammad