Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис_509 ҚАЗО НАМОЗ   Битта қазо намозга азон ҳам, иқо | Rosululloh ﷺ Hayotlari🌙

#Ҳадис_509

ҚАЗО НАМОЗ


  Битта қазо намозга азон ҳам, иқома ҳам айтади.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (ﷺ)  сафарга чиққан эдилар. Бас, бомдод намозидан ухлаб қолиб, қуёшнинг иссиғидан уйғондилар. Ул зот (ﷺ) :
«Бу жойдан бошқа жойга ўтинглар», дедилар.
Сўнгра Билолга амр қилиб, азон айттирдилар. Сўнгра таҳорат қилиб, икки ракъат фажр (
бомдоднинг суннати) намозини ўқидилар. Сўнгра Билолга амр этиб, такбир айттирдилар ва уларга бомдод намозини ўқиб бердилар».
Абу Довуд ва икки шайх ривоят қилишган.

***

    Бир неча қазо намозлар бирин-кетин ўқилаётган бўлса, ҳар бирига алоҳида азон ва иқома айтса ҳам ёки биринчисига азон ва иқома, қолганларига фақат иқома айтса ҳам бўлади.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Хандақ куни мушриклар Набий (ﷺ) ни тўрт намоздан машғул қилдилар. Ҳаттоки кечадан ҳам Аллоҳ хоҳлаганича ўтиб кетди. Ул зот Билолга амр қилдилар. У азон айтди, кейин иқома айтди, пешинни ўқидилар. Кейин иқома айтди, асрни ўқидилар. Кейин иқома айтди, шомни ўқидилар. Кейин иқома айтди, хуфтонни ўқидилар».
Имом Термизий ривоят қилган. (“Кифоя” китобидан).

***

  Агар қазоларни масжидда ўқилинса азон ҳам, такбир ҳам айтилмай, махфий тарзда ўқилади. Масжиддан бошқа жойда ўқилганда ҳам қазо намозларни махфий ўқилинади. Жамоат билан қолдирилган бўлса ва жамоат билан қазосини адо қилаётган бўлса, жаҳрий намозларни жаҳрий ўқилинади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
Росулуллоҳ (ﷺ)  “Умматимнинг барчаси афу қилингувчидир, магар(гуноҳларини) ошкора қилгувчилар бундан мустасно” деганлар.
Шунга биноан қилинган хато ва камчиликларни ўзгаларга ошкор қилмаслик керак. Хусусан қолдирилган намозларни ҳам.

Allohumma solli ala @Sayyidina_Muhammad