Get Mystery Box with random crypto!

МАСТ ҚИЛУВЧИ ҲАР ҚАНДАЙ ИЧИМЛИК ҲАРОМДИР Умар розияллоҳу анҳу | Sayyid Rahmatulloh Termiziy🌙

МАСТ ҚИЛУВЧИ ҲАР ҚАНДАЙ ИЧИМЛИК ҲАРОМДИР

Умар розияллоҳу анҳу айтади: “Аллоҳ таоло Моида сурасининг 90-оятида майни саккизта ўринда ҳаром қилди. Биринчиси, Аллоҳ таоло майни қимор ва бут-санамларга тенглаштирди. Бу иккаласи ҳам ҳаромдир. Иккинчиси, майни шайтоннинг амали, деди. Шубҳасиз, шайтоннинг амали ҳаром бўлгани учун май ҳам мўмин учун ҳаромдир. Учинчиси, “четланингиз”, дейилди. Четланиш буюрилган ҳар қандай амал ҳаромдир. Тўртинчиси, оятда “шояд нажот топсангиз”, дейилди. Нажот топиш фақат ҳаромдан четланиш билан бўлади. Бешинчиси, оятда: “Шайтон май билан қимор (ёрдами)да ўрталарингизга адоват ва нафрат солишни хоҳлайди”, дейилди. Май ичиш дўстлар ўртасида адоват ва нафратни келтириб чиқаради. Адоват ва нафрат ҳаром, ҳаромга сабаб бўлувчи ҳар нарса ҳаромдир. Олтинчиси, оятда: “сизларни Аллоҳнинг зикри ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди”, дейилди. Аллоҳ зикридан ва намоздан тўсиш ҳаромдир. Еттинчиси, май ичиш зинога етаклайди. Зино қатъий ҳаромдир, ҳаромни тақозо қилувчи ҳар бир нарса ҳаромдир. Саккизинчиси, май ичиш ҳар бир ёмонликнинг калитидир. Маст кишига ҳамма ҳаром ишларни, гуноҳ амалларни қилиш осон бўлади. Ким май ичса, шариат бўйича унга саксон дарра урилиши керак. Агар бу дунёда урилмаса, охиратда, албатта, оташдан бўлган қамчи билан инсонлар кўз ўнгида урилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
@rahmatullohdomla