Get Mystery Box with random crypto!

Шайтон найранг қилса синмаганларга Забони зикрдан тинмаганла | Sayyid Rahmatulloh Termiziy🌙

Шайтон найранг қилса синмаганларга
Забони зикрдан тинмаганларга
Кибр тулпорига минмаганларга
Жума аййомингиз муборак бўлсин
Фақат халол луқма егувчиларга
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга
Расулим Муҳаммад(Алайҳиссалом) дегувчиларга
Жума аййомингиз муборак бўлсин
Етим-у беванинг холин сўрганлар
Дунё яйловидан савоб ўрганлар.
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар
Жума аййомингиз муборак бўлсин
Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга
Дард гули ишқ туйса сўлгувчиларга
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга
Жума аййомингиз муборак бўлсин
Дард кирмасин кўнгил худудингизга
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга
Иблис хасад қилсин сужудингизга
Жума аййомингиз муборак бўлсин
Етим-есирларни йўқлагувчилар
Савобни хирмондек тўплагувчилар
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар
Жума аййомингиз муборак бўлси
н
АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! | •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
➥ ЯНАДА КЎПРОҚ
https://telegram.me/joinchat/VwFHaE8DsCs4YmJi