Get Mystery Box with random crypto!

Ўтмиш улуғ зот ва мутафаккирларнинг руҳларини шод айлаган меҳр | Sayfiddin Sayfulloh

Ўтмиш улуғ зот ва мутафаккирларнинг руҳларини шод айлаган меҳрибон, вафоли биродарим Сайфиддин Сайфуллоҳга шеърий мактубим

Азизим мулло Сайфиддин, қабул айланг саломимни,
Яратган Қодир – Аллоҳим, қабул этсин каломимни.
Ижодингиз туфайлидин, азизлар руҳи шод ўлди,
Қаю тил бирла таъриф айласамда эҳтиромимни.
Магар ташриф буюрсангиз, тасаддуқлар қилардим мен,
Бошингиздин сочиб гуллар, бисотим ҳарна боримни.
Худоё бандапарварсан, гунаҳкорингга раҳм эткил,
Ҳидоят сорига бошлаб, мунаввар айла шомимни.
Сизи доим кеча-кундуз, дуода машғул Аъзамхон,
Дуосин мустажоб этсун, бузмадим қатъий қароримни.

Аъзамхон Даҳбедий 1.02.2017.