Get Mystery Box with random crypto!

ТАЖВИД ҚОИДАСИ @Savollar_kanal 14510-савол Ассалому алайкум | Зикр аҳлидан сўранг

ТАЖВИД ҚОИДАСИ

@Savollar_kanal 14510-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! Саволим Саудияда имомлар Қуръони Каримни ўқишда 4 алиф чўзиш лозим жойларда баъзиларини тўғри чўзиб баъзиларини эса 2 алиф чўзиб ўқишмоқда. Бу тўғри бўладими? 2. Карийм ва Ҳакийм исмлар Аллоҳникими ёки бандага исм қилиб қўйса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Тажвид қоидасига хилоф бўлса, қандай қилиб тўғри бўлади?!2. Мазкур икки исм Аллоҳнинг гўзал исмларидан ва бу сифатлар билан бандани хам номласа бўлади. Аммо хаммасидан яхшиси исм қўйиладиган бўлса, Абдул Карийм ва Абдул Ҳакийм дейилса яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш