Get Mystery Box with random crypto!

ТОБУТНИ ЕЛКАДА КЎТАРИШ @Savollar_kanal 14498-савол Ассалому | Зикр аҳлидан сўранг

ТОБУТНИ ЕЛКАДА КЎТАРИШ

@Savollar_kanal 14498-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Саволим шундан иборат: Одам вафот этганда кўп ҳолларда жаноза намози ўқиш учун майитни масжидга олиб борилади. Масжид билан майит чиққан уйнинг масофаси 2-3 км оралиқда бўлади. Одамлар тобутни елкаларида кўтариб шу масофани босиб ўтишади. Савол: 1). Тобутни елкада кўтариб юриш шартми ёки маркаб (автомашинада) ҳам олиб борса бўладими? 2). Тобутни елкада кўтариб боришликда савоб борми? Бу саволни туғилишига сабаб тобутни кўтаришда кўпчиликнинг катта масофага тоқати етмайди, қариялар чарчаб қолишади. Жавоб учун олдиндан ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Доим узоқ масофага тобутни маркабда олиб борилади. Мен, сиз айтган маънони биринчи марта эшитиб турибман. Тобутни кўтариш савобли иш.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш