Get Mystery Box with random crypto!

БАЪЗИ ОЯТЛАРДА АЛЛОҲ ҚАСАМ ИЧАДИ? @Savollar_kanal 14490-савол | Зикр аҳлидан сўранг

БАЪЗИ ОЯТЛАРДА АЛЛОҲ ҚАСАМ ИЧАДИ?

@Savollar_kanal 14490-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Аллоҳнинг ҳар бир сўзи ҳақ-ку, нега Аллоҳ баъзи оятларда қасам ичади? Узр агар нотўғри савол берган бўлсам. Билмаганимдан сўрамоқдаман. Илтимос тушунтириб беринг. Раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримнинг бир қанча суралари қасам билан бошланган. Жумладан, «Ан-Назиат» сураси ҳам. Бу ҳолатда қасам лафзлари ишлатилмайди, балки қасам ҳарфларининг ўзи кифоя қилади. Масалан: «Ван-Назиати» ан-Назиат билан қасам ичаман, дегани. Одатда бир гапни таъкидлаш ва унга эътиборни жалб қилиш учун, энг муҳим масалаларни баён қилишдан аввал қасам ичилади. Аллоҳ Ўзи яратган нарсалардан баъзиларини қасамда тилга олиши ўша нарсаларнинг аҳамиятини яна ҳам оширади.Аллоҳ таоло хоҳлаган нарсаси билан қасам ичаверади, бу Ўзининг иши.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш