Get Mystery Box with random crypto!

КЕЛИННИ УЙДАН ҲАЙДАСА @Savollar_kanal 14465-савол Ассаламу а | Зикр аҳлидан сўранг

КЕЛИННИ УЙДАН ҲАЙДАСА

@Savollar_kanal 14465-савол

Ассаламу алайкум Шайҳ Ҳазратлари! Ман қандай йўл тутишим лозим? Ота-она ўғлига хотинидан ажрашишни талаб қилса(сабаби келиннинг уларнинг оиласига тўғри келмагани), ўғил эса ота-онанинг талабини қондимагани учун, уйдан ўғлини ва келинини кўчага хайдаса ва ўғил ота-она уйига борганда, уйга киргизишмаса. Уй-жойсиз, хеч бир химоясиз кўчада қолиб кетишса нима иш тутиш керак бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ота-она ўғлидан хотинини талоқ қилишни талаб қилса, ўғил уларнинг талабини бажармасликка ҳақи бор. Бунинг учун ўғил ва келинни уйдан ҳайдаш яхши эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш