Get Mystery Box with random crypto!

НАМОЗ ЎҚИШ УЧУН ИЖАРАГА ОЛИНГАН БИНОЛАР @Savollar_kanal 14445 | Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ЎҚИШ УЧУН ИЖАРАГА ОЛИНГАН БИНОЛАР

@Savollar_kanal 14445-савол

Шайҳ Ҳазратлари, Аллоҳ қилаётган ҳизматларингизга барака, ўзингизга соғлиқ ва узоқ умр берсин, икки дунёда ҳам мартабангизни баланд қилсин. Ҳозирги кунда кўпчилигимиз чет эллардамиз. Алҳамдулиллаҳ шу ерларда ҳам Аллоҳ қодир қилганча шариат аҳкомларига риоя қилиб келаяпмиз. Европа давлатларида мусулмонларнинг 5 вақт намоз, Жума ва Ийд намозлари ўқиш учун йиғиладиган жойлари асосан маълум бир бинонинг маълум бир қисми бўлади ва шу ер бино эгасидан ижарага олинади. Савол: Юқорида айтиб ўтилган жойлар, яни намоз ўқиш учун учинчи шахсдан ижарага олинган жойлар масжид ҳукмига ўтадими? Агар ўтмаса, шу жойга кирганда Таҳийятул-Масжид намозини ўқиш керак бўладими? Жавобингиз учун ташаккур.

ЖАВОБ:

Мазкур жойлар масжиддир. Уларга кирилганда таҳҳиёти масжид ўқилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш