Get Mystery Box with random crypto!

АРОҚДАН ДАРОМАД @Savollar_kanal 14444-савол Ассалому алайкум | Зикр аҳлидан сўранг

АРОҚДАН ДАРОМАД

@Savollar_kanal 14444-савол

Ассалому алайкум! Тоғамни ароқ дўкони бор. Бошқа иш билан шуғулланинг десам фойдаси бўлмади. Бобом билан бувим тоғамни ароқ сотишларига қарши эмас. Саволим ман бобом билан бувимга улкан гунохлиги айтишим муносабатларимиз бузилиши мумкин нима қилай? Онам ушбу хонадонда бобом ва бувим билан овқатланишларига қарши чиқаман доим чунки ароқ совдосидан келган дастурхондаги нематлар. Онам ушбу дастурхондаги овқатлардан ейишлари қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Зиммангизда етказиш вазифасигина бор, мажбурлаш эмас. Етказсангиз ва у ишларга қалбан норози бўлсангиз, охиратда ҳам қолганига жавобгар бўлмайсиз. Тоғангиз ва бобонгизга қабул қилсалар, гапиринг қабул қилмаса дуо қилинг. Имконингиз бўлса, онангизни ўзингиз таъминлашга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш