Get Mystery Box with random crypto!

УЙЛАНМАГАН ОДАМ ИМОМЛИК ҚИЛИШИ @Savollar_kanal 14441-савол А | Зикр аҳлидан сўранг

УЙЛАНМАГАН ОДАМ ИМОМЛИК ҚИЛИШИ

@Savollar_kanal 14441-савол

Ассалому алайкум! Бир биродаримиз илмли, қироатда хам суннатда хам биздан устундур. Кўп вақтдан бери ёлғиз яшайдилар, турмушдан ажраганлар. Ишхонамизда жамоат бўлиб намоз ўқиймиз, у кишини "Сизни илмингиз бор жамотга имомлик килинг" деб имомгарчиликга ўтказамиз. Лекин турмушдан ажраган кўп вақтдан бери согли яхши бўлиб туриб, қурби етса хам уйланмай юрган одам имомгарчиликга ўтмайди, бу тўғрисида масжидда хам айтилди деб бази бир биродарларимиз койб беришади. Мен бу тўғрисида эшитмаганман, лекин ўқиган барча китобларимида бу тўғрисида ёзилмаган. Илтимос бизда туҳилган бу саволга ойдинлик киритишда ёрдам беришингизни сўрайман. Саволимизда хато ва камчиликлар бўлса узр сўрайман

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар мазкур одамдан кўра илми зиёда одам бўлмаса, унинг имомлик қилишига ҳеч тўсиқ йўқ. Аёли йўқ одам имом бўлмайди деган гап нотўғри. Икки илми тенг одам бўлиб, бири оилали, бошқаси оиласиз бўлса, оилалик имомга ўтгани афзал бўлади, холос.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш