Get Mystery Box with random crypto!

САЖДАДАГИ ДУО МАҚБУЛМИ? @Savollar_kanal 14425-савол Ассалому | Зикр аҳлидан сўранг

САЖДАДАГИ ДУО МАҚБУЛМИ?

@Savollar_kanal 14425-савол

Ассалому алайкум, хазрат! Сиз бир маърузангизда банданинг Аллоҳга энг яқин бўладиган пайти сажда вақтида дегансиз. Сўрайдиган бўлсангиз Аллоҳдан шу вақтда сўраб қолинг дегансиз. Бу билан намоз пайтидаги сажданими ёки алохида намоздан ташқарида сажда қилиб туриб сўрашни тушиниш керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу менинг гапаим эмас. Бу ҳадис.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин бўлиши, у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», дедилар».Намоз банданинг ўз Роббиси ила яккама-якка муножатидир. Намоз мўмин инсоннинг меърожидир. Намоз мўмин инсоннинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир. Сажда эса, намознинг энг бандалик равшан зоҳир бўлган, хорлик ва зорлик равшан бўлган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳнинг унга яқинлиги шунчалик ошади. Шунинг учун ҳам банда саждада турганида Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин бўлиб турганда эса, сўраган нарсаси қабул бўлиши ҳам энг яқин ҳол бўлади. Шунинг учун ҳам, банда саждада турган ҳолида дуони кўпроқ қилиши керак. Имом Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳий қилиндим. Аммо, рукуъда Аллоҳнинг улуғланглар, саждада эса, дуо қилишга ижтиҳод қилинглар, сизга ижобат бўлиши лойиқдир», деганлар.Бу каби дуо нафл намозда бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш