Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРЪОН ТАЪЛИМИ @Savollar_kanal 14392-савол Ассалому алайкум! | Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРЪОН ТАЪЛИМИ

@Savollar_kanal 14392-савол

Ассалому алайкум! Яқинда менга Қуръон тажвидидан таълим берадиган устозим мазхаб ушламасакан деб сизларга савол берганимда, уларга намозда эҳтиётан иқтидо қилмаганингиз маъқул сабаби унинг таҳорати шикасталик билан қилинган бўлиши мумкин деган эдингиз. Орадан вақт ўтиб мени бир нарса ўйлантирди улар бизга Қуръондан таълим бераётканда таҳоратида шикасталик бўлса, менга зарари йўқми? Улар кўпчиликка тажвиддан таълим берадилар таҳоратлари қай аҳвол билмаймиз? Яъни пайпоққа масх тортиб ўтаёткан бўлсаларчи дарсни?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизга зарари йўқ. Имкон  бўлса мазҳабни тан оладиган устозни топиб ўқинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш