Get Mystery Box with random crypto!

ТИЛЛАМ ҲАМ БОР ҚАРЗИМ ҲАМ @Savollar_kanal 8854-савол Ассалом | Зикр аҳлидан сўранг

ТИЛЛАМ ҲАМ БОР ҚАРЗИМ ҲАМ

@Savollar_kanal 8854-савол

Ассалому алайкум! Мени тиллоларим нисобдан ошган. Бўйнимда 2500$ қарзим бор. Алохида квартирамизга ижарага одам қўямиз. Мен қанча закот тўлашим керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тиллоларингизни қийматидан 2500 доллар қарзингизни чиқариб юборсангиз қолган молингиз нисоб миқдорича бўлса, ўшанинг қирқдан бирини закотга ажратасиз. Квартирани сотиб олишда пулни банд қилиш учун олган бўлсангизлар қийматидан закот чиқарасиз. Йўқ, мақсад ижарага қўйиб даромад олиш учун бўлса ижара пулидан закот берасизлар, уйни қийматидан эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш