Get Mystery Box with random crypto!

ЗАКОТ ХУСУСИДА @Savollar_kanal 8850-савол Ассалому алайкум! | Зикр аҳлидан сўранг

ЗАКОТ ХУСУСИДА

@Savollar_kanal 8850-савол

Ассалому алайкум! Онамнинг даромадларини йиғиб бораман маълум мақсадлар учун. Йиғиладиган пулни уларга айтмай йиғаман. Сабаби қўлларида пул турса бемақсад - керакли, баъзида кераксиз нарсаларга сарфлайдилар. Уйга, рўзғорга, қавм қариндошларга бирор буюмларни насияга олиб пулини тўлаб юрадилар. Пулни кераксиз харажатларга ишлатмаслик учун ҳам пластикка тушган пулни йиғаман. Маълум қисмини рўзғорга тўловларга ишлатаман. Йиғилган сумма нисобдан ошган. 1.Шу суммани қанчалигини айтмасам ўзим закотни ҳисоблаб номларидан берсам бўладими? Пулни эшитсалар маълум нарсаларни режалаштириб шуларга сарфлашларидан қўрқаман. Сабаби пул йиға олмайдилар. Бор пулни сарфлаб юборишлари эҳтимоли юқори. 2.Закот суммасини айтмасам ҳам бўладими? Пулингизни йиғардим. Закот бераяпсиз деб айтиб қўйсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Закот намозга ўхшаш ибодат. Закотни алоҳида ният қилиб, Аллоҳ қабул қилишини сўраб ажратиш шарт.
 2). Билмаса иложи йўқда. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш