Get Mystery Box with random crypto!

ИЧУВЧИ АМАКИГА ЗАКОТ @Savollar_kanal 8806-савол Ассалому ала | Зикр аҳлидан сўранг

ИЧУВЧИ АМАКИГА ЗАКОТ

@Savollar_kanal 8806-савол

Ассалому алайкум! Мени амаким хар замонда ичиб туради. Лекин жуда камбағал. Ёши 50дан ўтиб уйланган. 3та ёш боласи бор каттаси 10 ёш кичиги 4ёш. Янгам касал, кўп ишга ярамайди боллари жуда юпун кўп холларда оч қолади. Уйларида тайинли нарсаси хам йўқ. Хатто музлаткич хам йўқ. Шу болалари жуда хам ёрдамга мухтож болаларига рахмим келади. Отаси ичса буларда нима айб? Шунга болалари учун амакимга закот берсак бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Амакингизга берманг, аёлига беринг. Эҳтиёжларини ҳам ҳисобга олиб, закот пулингизга нарсалар сотиб олиб закотдан деб ният қилиб беринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш