Get Mystery Box with random crypto!

ХОЛИС ТАВСИЯ Кӯз тегишига қарши ӯқиладиган суралар ва дуолар. | ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

ХОЛИС ТАВСИЯ

Кӯз тегишига қарши ӯқиладиган суралар ва дуолар.

Қуръони Каримдаги суралар:
"Фотиҳа", "Бақара" сурасидаги "Оятул курси", "Кафирун", "Ихлос", "Фалақ" ва "Ан-наас" суралари.

ДУО ҲАМ ШИФОДИР

«اللَّهُمَّ ربَّ النَّاسِ ، أَذْهِب الْبَأسَ ، واشْفِ ، أَنْتَ الشَّافي لا شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ ، شِفاءً لا يُغَادِرُ سقَماً» متفقٌ عليه.

«Аллоҳумма Роббан-нааси, азҳибил-ба'са, вашфий анташ-шаафий, лаа шифаа-а иллаа шифааука, шифаа-ан лаа юғодиру сақомаа».

(Дуонинг маъноси «Ё Аллоҳ, эй инсонларнинг Рабби, касалликни арит! Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир. Касалликни қолдирмайдиган шифо бер»).
(Муттафақун алайҳ)
_ _ ___

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неваралари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга шундай дуо қилар эдилар.

أعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لامَّةٍ

"Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳи ат-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли ъайнин лаамматин".