Get Mystery Box with random crypto!

БОШШШЛАНДИ! Шу «ўлгур» ёрдам пулини нақд эмас, ўша эҳтиёжманд | 🏠Savodgullaganskiy🏠

БОШШШЛАНДИ!

Шу «ўлгур» ёрдам пулини нақд эмас, ўша эҳтиёжманд оилалар номига пластик карточка очиб, тўғридан-тўғри ўтказиб берса бўлади-ку?! Нега бизда доимо «гуруч ортидан курмак ҳам суви ичиши, шунингдек, итлар ҳам тўйиши керак», қабилида иш қилинади?!

#БОТГА_ЁЗИШМОҚДА

«Ассалому алайкум!

Мен Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани «Жозиба» маҳалласида яшайман. Шу маҳалла раиси С.Норқулов ва ўринбосари А.Пиримқулов кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағларни «1.000.000 сўм олдим», деб имзо қўйдириб аммо 500.000 сўм бериб суиистеъмол қилишмоқда.

Бу пуллар чет эл банкларидан қарзга олинмоқда. Тўлов вақти келганда бу пулларни барча солиқ тўловчилар тўлашга мажбур бўлади. Илтимос, шу муаммони ечишга ёрдам берингизлар».

Ш.Ш. Ў, жаложинлар, бировни ҳақи албатта тешиб чиқмасдан қўймайди! Эртага «Ай Худажан-а, не қиб эдим, қайси гуноҳим учун ахир?!», деб юрманглар...

@shokirjonov