Get Mystery Box with random crypto!

#Aёллар Аёл уддалайди ўтин ёришни,  Дарахт ўтказишни қилади қ | Satira va Yumor

#Aёллар

Аёл уддалайди ўтин ёришни, 
Дарахт ўтказишни қилади қойил.
Ўрганар бетон ва лой қоришни,
Уйни таъмирлашга бўлади мойил.

Худди эркаклардай кўтариб кетмон,
Тунда сув қуяди, Ой унга сирдош.
Ўзи бозор қилиб, кузатар меҳмон,
Чарчаб ёстиғига тонгда қўяр бош.

Саҳарда ҳовлисин супурар ҳорғин,
Сигирин соғади пақирни қучиб.
Тўй қилиш ўйида жилмаяр тағин,
Орзу қанотида самога учиб.

Ишлар орасида олиб қўйнига,
Фарзандга тарбия берар бир нафас.
Бу бурчларнинг барин олар бўйнига,
Бир ношуд тамбалга эрга тегса бас...

Собир МУСАББИР

@satira_va_yumor