Get Mystery Box with random crypto!

Sariosiyomuslim.uz

Telegram kanalining logotibi sariosiyomuslimuz — Sariosiyomuslim.uz S
Telegram kanalining logotibi sariosiyomuslimuz — Sariosiyomuslim.uz
Kanal manzili: @sariosiyomuslimuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 379
Kanalning ta’rifi

Ӯзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакиллиги
Сариосиё тумани

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-12-06 18:59:36
Муфтий ҳазрат: "Аллоҳ исроф қилувчиларни яхши кўрмайди"

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
449 viewsاخونجان گول اخميدوف, 15:59
Ochish/sharhlash
2022-11-25 06:52:25 ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/Sariosiyomuslimuz
610 viewsАскарали жураев, 03:52
Ochish/sharhlash
2022-11-25 04:27:25 #Хайрли_оқшом

ХАЙРЛИ ТУН

Кунимизни баракотли қилган Роббимизга шукроналар бўлсин!

Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг... Унутманг, яхшилик қилиш, меҳр ила ширин сўз улашиш ҳам савобли амаллардандир. Бундай савобли амалларнинг энг улуғи яқинларингиз ва аҳли оилангизга қилганингиздир!

Бугунги тунингиз яқинларингиз даврасида файзли ўтсин Қадрдон диндошлар. Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Уйқудан олдинги зикрни унутманг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар:
بِاسْمِكَ اللهمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту»,
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.
✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿ ┅┅┄❀✿
Аллоҳ таоло ушбу осуда тунни барчамиз учун тинч ва осойишта қилсин.

https://t.me/Sariosiyomuslimuz
440 viewsАскарали жураев, 01:27
Ochish/sharhlash
2022-11-24 05:12:43 #Ибрат

Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди! (Азҳоб сураси 21-оят)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари!

Росулуллоҳ алайҳиссаломга эргашган ота-оналар фарзандини:


Урмайди
Сўкмайди
Бақирмайди
Эътиборсиз қолдирмайди
Қўполлик қилмайди
Нафсониятига тегмайди
Фарзандининг қалбига Мусулмонларга нисбатан адоват жойламайди
Беҳурмат қилмайди
Ҳақоратламайди

Балки:

Эркалатади
Тушунтиради
Бирга ўйнайди
Суҳбатлашади
Уларни тез-тез ўпади
Фарзандларига Аллоҳни омонати ўлароқ қарайди
Уларга ўрнак бўлади
Муҳаббатини тез-тез изҳор қилади
Қадрлайди
Мўминларга нисбатан муҳаббатли қилиб тарбиялайди

Агар сиз Росулуллоҳ алайҳиссаломни умматлари бўлсангиз, болаларга жоҳиллардек эмас, у киши алайҳиссаломдек муомала қилинг!


✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿ ┅┅┄❀✿ https://t.me/Sariosiyomuslimuz
Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг!
743 viewsАскарали жураев, 02:12
Ochish/sharhlash
2022-11-19 19:10:08 #Кун_ҳадиси

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Зулмдан сақланинглар. Зеро, зулм қиёмат куни зулмат бўлур. Зиқналикдан сақланинглар. Зеро, зиқналик сизлардан олдингиларни ҳалок этди - уларни ўзаро қонларини тўкишга ва ҳаром ишларни ҳалол қилишга олиб келди»

Муслим ривояти

⊱•••┈•┈•❁•⊰✿◦ ﷽ ◦✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!

Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!

https://t.me/Sariosiyomuslimuz
453 viewsАскарали жураев, 16:10
Ochish/sharhlash
2022-11-11 07:59:47 КАҲФ СУРАСИ ЖУМА КУНИ НЕГА ЎҚИЛАДИ?

Бир қанча масжидларда Жума мавъизаси бошлангунга қадар «Каҳф» сураси тиловат қилинади. Айримлар, нега, айнан, жума куни ушбу сура ўқилишига қизиқишади, баъзан сабаби ҳақида ҳам бир бирларидан сўрашаётгани қулоққа чалинади. Қуйида, бунинг сабабини билиб оласиз. Келинг, дастлаб, ушбу сура ҳақида қисқача маълумотга бериб ўтсак. “Каҳф” сураси Қуръони Каримдаги «Алҳамду» билан бошланган беш сурадан бири ҳисобланади. Бу сурада, тарихий қиссаларга асосий урғу берилган. 110 оятдан иборат суранинг 71 ояти қиссалардан иборат. Сурада каҳф(ғор)га кириб олган йигитлар, икки боғ, Одам ва Иблис, Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда ҳамда Зулқарнайн ҳақидаги қиссалар келтирилади.

Энди эса, жума куни нега, айнан, ушбу сура тиловат қилинишининг фазилати ҳақидаги қуйидагиларни келтириб ўтамиз:

Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади: «Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим. Бир киши «Каҳф» сурасини ўқий бошлади. Ҳовлида бир ҳайвон бор эди. Шунда, ҳайвон безовта бўла бошлади. Ҳалиги киши қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот алайҳиссалом: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар».
Имом Муслим, Имом Насаий ва Имом Аҳмад Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар.
Яна бошқа бир ривоятда: «Ким «Каҳф» сураси аввалидан ўн оят ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган.
Юқоридаги ҳадиси шарифлардан маълум бўладики, жума куни ушбу сурани тиловат қилишнинг фазилати бисёр экан. Кимки ҳар жума «Каҳф» сурасини тадаббур билан ўқиса, дунё ва охират яхшилигига мушарраф бўлар экан. Демак, «Каҳф» сурасини ўқишга шошилайлик!

Илҳом Маърупов тайёрлади.

АБДУРАҲМОН ҲОЖИ ОТА жомеъ масжиди
542 viewsاخونجان گول اخميدوف, 04:59
Ochish/sharhlash
2022-11-11 07:59:41 Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», деганлар.

Каҳф сурасини ўқиш эсингиздан чиқмасин

Қори: Идрисс Абкар

АБДУРАҲМОН ҲОЖИ ОТА жомеъ масжиди
359 viewsاخونجان گول اخميدوف, 04:59
Ochish/sharhlash
2022-11-11 07:59:31
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган. (Жума: 9)

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

АБДУРАҲМОН ҲОЖИ ОТА жомеъ масжиди
354 viewsاخونجان گول اخميدوف, 04:59
Ochish/sharhlash
2022-11-10 06:54:24 Китоб – тафаккур қаноти.

Ота-боболаримизнинг билимга, китобга бўлган меҳр-муҳаббати она диёримизда дунё тамаддунига, илму маърифат ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк инсонларнинг етишиб чиқишига сабаб бўлган. Муқаддас динимизда хоҳ эркак бўлсин, ҳох аёл – ҳар бир инсоннинг илм ўрганиши фарз бўлган. Қуръони Карим илк суръаси “ўқи” сўзи билан бошланиши, “илм” сўзи унда 811 марта жаранглаши бежиз эмас.
Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамрох, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Бола тарбиясида унинг ўрни муҳим. Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларнинг сабаби ҳам китоб мутолаасидир. Шу боис юртимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Аҳоли, айниқса, ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талабни ўрганиш, шу жумладан, бадиий, маърифий, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга доир адабиётларнинг умумий буюртма рўйхатини шакллантириш тизимини такомиллаштириш айни куннинг долзарб вазифаси ҳисобланиб, ёшлар ўртасида китобхонликни юксалтиришда энг таьсирчан омиллардандир.
Дарҳақиқат, Китоб – тафаккур қаноти. Бу қанот мустаҳкам бўлса, юксак кенгликлар сари интилишдан толмайди. Китобга бўлган қизиқиш ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилади. Ҳар бир инсон китоблар орқали унинг маънавий хазинасидан, чексиз имкониятидан иложи борича кўпроқ фойдаланиб, ўзининг, ўзгаларнинг ҳаётини мазмунан бойитиши мумкин. Китоб-руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш нафақат бизни маънан юксалтиради, балки жаҳонга танитади, эзгуликка етаклайди.

Сариосиё туман "Халифа Сафар" жоме масжиди имом ноиби Имоммухаммад Юнусов

SARIOSIYOMUSLIM.UZ
360 viewsاخونجان گول اخميدوف, 03:54
Ochish/sharhlash
2022-11-09 15:19:49
Денов тадбиркорлик ва Педагогика институтида “Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда талаба ёшлар ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳақида сўз юритилди. https://t.me/tvsurxon
307 viewsOlimzoda сариосиё масжид, 12:19
Ochish/sharhlash