Get Mystery Box with random crypto!

Туман ҳокими бемор болажонларга совғалар улашди Эзгулик, меҳр | Сариосиё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати (кирил алифбосида)

Туман ҳокими бемор болажонларга совғалар улашди

Эзгулик, меҳр-мурувват, одамийлик ва оқибат каби хислатлар ўзбек халқининг томири, қон-қонида жўш урадиган фазилатлардандир.

Сариосиё туман ҳокими Абдисалом Хужақулов барчанинг айниқса болажонларнинг севимли байрами ҳисобланмиш Янги йилни Сариосиё туман тиббиёт марказидаги Болалар бўлимида нишонлаётган жажжи ширинтойларнинг ҳолидан хабар олиб уларга байрам совғаларини улашди. Шунингдек, муассаса ходимлари билан навбатдаги суҳбатини қурган туман ҳокими А.Хужақулов бу эрдаги мавжуд шарт-шароитлар билан яна бир бор қизиқди. Беморларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун шифокор ва ҳамшираларга миннатдорчилик билдириб, ҳар қандай амалий ёрдам ва кўмакка туман ҳокимлиги доимо шайлигини эслатиб ўтди.

Сариосиё тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

  https://t.me/sariosiyohokimligi