#зикр_ва_дуо Намоздан сўнг айтиладиган дуо Намоз тамом бўл | SARDOR DOMLA MARUZALARI
#зикр_ва_дуо
Намоздан сўнг айтиладиган дуо
Намоз тамом бўлиб, салом берилганидан сўнг қуйидаги ривоятда келган зикр айтилади.
عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا انْصَرَفَ مِنْ صَلَاتِهِ اسْتَغْفَرَ ثَلَاثًا وَقَالَ: «اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ، وَمِنْكَ السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва «Аллоҳумма! Антас-салаам ва минкас-салаам, табаарокта йаа залжаалали вал икром», дер эдилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, Салом Ўзингсан, саломатлик Ўзингдандир. Эй жалол ва икром соҳиби, Сен табаррук бўлдинг».
@Islomiy_mahsulotuz — Диний махсулотлар
СУРАЛАР ВА ДУОЛАР КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ
https://telegram.me/joinchat/ouE9TpRankk5NjEy