Get Mystery Box with random crypto!

Бу мавзу ҳақида ҳеч қаерда ёзмаган эдим, лекин бугун шу ҳақида | user

Бу мавзу ҳақида ҳеч қаерда ёзмаган эдим, лекин бугун шу ҳақида ўйлаб қолдим ва «нима бўлса бўлар», деб ёзишга қарор қилдим

Мана ҳозир 20 ёшдаман ва шу ёшимгача ҳали ҳеч бир қиз билан жиддий муносабат қурмаслик принципи билан яшаб келяпман. Сабаби, ҳозир ёшман, ҳали оила қуриш вақтим келганича ўзим қидираётган қизни тезда топиб оламан деган хаёллар билан юрган эдим...

Афсуски, ўзим хоҳлаётган қизни ҳалиям учратганим йўқ, «ҳалиям»...
Тўғри, ҳозир мен «қанақа қиз» хоҳлаётганимни ўқиб, сиз «бунақа қизни топиб бўлмайди», дейишингиз мумкин ва баъзида ўзим ҳам шунақа деб ўйлаб қоламан...

Мен асосан ҳозир қизнинг ташқи кўринишига эътибор қаратяпман, яъни мени дидимга мос қиз. Тўғри, чирой қариганда ўтиб кетадиган нарса, лекин жисмоний бир-биримизга ёқмасак, бу келажакда жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Хўш, шунчаки ташқи кўриниши (чиройи) дидимга мос келса, у билан турмуш қураманми? Албатта, йўқ! Чиройи дидимга тўғри келганидан кейин қуйидагиларга аҳамият бераман:

1. Дунёқарашимиз бир хил бўлиши, чунки бу турмушда жуда муҳим
2. Ақлли ва фаросатли бўлишини хоҳлайман, қисқа қилиб айтганда солиҳа қиз
3. Инглиз тилини биладиган, чунки бу бўлажак фарзандларим учун жуда катта плюс
4. Доим юзида табассум бўладиган ва хушмуомалали бўлишини хоҳлайман
5. Оилам дейдиган, озода ва пазанда бўлишини жуда қаттиқ хоҳлайман.

Сизчи (...)?

t.me/sardor_shodiev