Get Mystery Box with random crypto!

​Ўз халқаро ролини тобора йўқотиб бораётган АҚШ доллари. Долла | 🔥Сара хабарлар🔥RASMIY KANALI

​Ўз халқаро ролини тобора йўқотиб бораётган АҚШ доллари. Долларга қарши ҳаракатларнинг бошланиши.

Хабарингиз бор яқинда Хитой автократи Си Сзинпин Россияга Владимир Путин билан учрашиш учун ташриф буюрди. Уч кунлик саммитнинг муҳим воқеаларидан бири Путиннинг: «Россия билан Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари ўртасидаги ҳисоб-китобларда Хитой юанидан фойдаланиш тарафдоримиз”, деган сўзлари бўлди. Бундан билишимиз мумкинки, дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиёт ва унинг энг йирик энергия экспортчиси халқаро молия тизимининг лангари бўлган доллар ҳукмронлигини бузиш учун жиддий ҳаракат қилишмоқда. Улар муваффақиятга эришадиларми?

Доллар АҚШга тенгсиз иқтисодий ва сиёсий куч бериши ҳаммага маълум. Қўшма Штатлар доллар ҳукмронлиги ёрдамида бошқа давлатларга нисбатан бир томонлама санкциялар киритиши ва бу орқали уларни жаҳон иқтисодиётининг катта қисмидан музлатиб қўйиши мумкин.

АҚШнинг Россия Украинага бостириб киргани учун Кремлга нисбатан санкциялар жорий қилгани ва Хитойга қарши сиёсати Кремль ва Пекиннинг АҚШ қудрати асоси бўлган доллардан узоқлашиш ҳаракатларини бошлашини тезлаштириб юборди.

Нега айнан юань? Ҳозирги даврда АҚШ Россиянинг Украинага уруши фонида барча иқтисодий ривожланган давлатлардан унга қарши коалиция тузишга эришди. Шу сабабли Россия доллардан евро, фунт ёки Канада долларига ўтишини ҳам қийинлаштиради, чунки бу давлатлар ҳам Россияга қарши курашмоқда.

Долларга қарши сиёсат аввалроқ бошланганди, аслида. 2018 йилда Доналд Трамп Эронга қарши бир томонлама санкциялар жорий қилганди. Европа Иттифоқи бунга кескин қарши чиққанди. Европа Комиссиясининг ўша пайтдаги президенти Жан-Клод Юнкер бу ҳаракатни “худбин бир томонламалик"да айблаб Европани бундан ҳимоя қилиш учун евронинг халқаро ролини оширишни таклиф қилган эди.

Бу амалга ошмади, евронинг ўзининг тақдири ҳам эндиликда шубҳалар остида қолмоқда. Глобаллашган иқтисодиёт қулайлик ва самарадорлик учун ягона валютага муҳтож. Доллар барқарор, сиз уни исталган вақтда сотиб олишингиз ва сотишингиз мумкин, у асосан бозор томонидан бошқарилади, ҳукуматнинг инжиқликлари унга таъсир қилмайди.

Вашингтоннинг сўнгги ўн йилликда долларни қурол сифатида фойдаланиши бошқа давлатларни ҳам кейинги Россия ёки Эрон бўлиб қолмаслик учун бошқа йўлларни излашига олиб келди. Жаҳон марказий банклари заҳираларидаги доллар улуши 20 йил аввал қарийб 70 фоиздан бугунги кунда 60 фоиздан камайиб кетди ва барқарор равишда пасайиб бормоқда. Европаликлар ва хитойлар халқаро тўлов тизимларини доллар устунлик қиладиган SWIFT тизимидан ташқарида қуришга ҳаракат қилмоқдалар. Ҳиндистон Россиядан нефть харидларини доллардан бошқа валюталарда харид қилмоқда. Эрон ва Саудия ҳам доллардан воз кечмоқчи. АҚШ сиёсатидан норози Лотин Америкаси мамлакатлари биринчилардан бўлиб доллардан бошқа валютага ўтса керак.

Шундай экан, АҚШ олдида зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган жиддий муаммо турибди. Манба:therealniyozov

https://t.me/sarahabar3