Get Mystery Box with random crypto!

Омонқўтондаги Автоҳалокат бўйича расмий маълумот берилди. 5 эм | Sara xabar | Rasmiy kanal

Омонқўтондаги Автоҳалокат бўйича расмий маълумот берилди. 5 эмас 4 киши ҳалок бўлган

8 июнь куни соат 19:30 ларда Ургут тумани “Омонқўтон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлининг 1121-километрида Cobalt ҳайдовчиси машинани Ургут—Қарши йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган “КамАЗ” юк автомашинаси билан тўқнашган.

Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси ва 3 йўловчиси олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.Шунингдек, “КамАЗ” ҳайдовчиси Ургут туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.