Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #РАСМАН Электромобилларга имтиёз берилмоқда: энди у | Sara Xabarlar - Tezkor Yangiliklar

#Тезкор #РАСМАН

Электромобилларга имтиёз берилмоқда: энди уларни рўйхатдан ўтказиш бензинли машинага қараганда 5 баробар арзон бўлади


Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, экологик хавфсизликни таъминлаш, яшил энергетикани қўллаб-қувватлаш мақсадида электромобилларни давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёз берилади. Яъни электромобилни рўйхатдан ўтказиш атиги 510 минг сўм бўлади.

Бундан мақсад аҳолининг электромобил харид қилишини рағбатлантиришдир.

Шунга кўра, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов, бензинли машиналарга эса 6,84 баравар тўлов белгиланмоқда.

Тарқатиб, барчани хабардор қилиб қўйинглар

@Sara_Xabarlar -ТВда кўрсатилмайдиган энг тезкор сара хабарлар каналига аъзо бўлинг!