Get Mystery Box with random crypto!

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари учун турли хил пул йиғимлари қатъ | Sara Xabarlar - Tezkor Yangiliklar

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари учун турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланади

Ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирлиги тавсиялар ишлаб чиқиб барча мактабларга юборди. Тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг киритилмаслиги назоратга олинади.

Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар, тавсия этилган сценарий асосида ташкил этилади. Унда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб, рағбатлантирилади.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!