Get Mystery Box with random crypto!

Илон Маск Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиши мумкин Ахборо | Sara Xabarlar - Tezkor Yangiliklar

Илон Маск Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиши мумкин

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов "SpaceX" компанияси вакили Бен Маc Виллиамс билан учрашув ўтказди.

"SpaceX" вакили компания Ўзбекистонда ҳам йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирган.

Ўз ўрнида АКТ вазирлиги компания вакилига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш таклифини берган.

Маълумот учун: Илон Маск асос солган "SpaceX" компанияси космик техникалар ишлаб чиқариш билан бирга дунё аҳолисини юқори тезликдаги сунъий йўлдошли интернет билан таъминлашга қаратилган «Starlink» дастурини амалга оширмоқда. 2022 йилга кўра, "SpaceX" дунё бўйича йирик сунъий йўлдошли оператор ҳисобланади.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!