Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада 10-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди Жорий йилнинг 7 а | Sara xabar 24 🌍

Фарғонада 10-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Жорий йилнинг 7 август куни Фарғона вилояти Бувайда тумани, Жийдали МФЙ да яшаган, 2007 йилда туғилган X.M. (қиз) яшаш уйидаги қўшимча хўжалик хонасида ўзини осиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Марҳуманинг яқин қариндошлари сўнгги вақтларда уни руҳияти бузилиб қолганлигини, уни ўз жонига қасд қилишига ҳеч кимни айби йўқлигини изоҳлаб тушунтириш беришган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Sara_Xabar_24

Tezkor xabarlar obuna bo'ling