Россия миллиардерларини йўқотмоқда2023-йилда Россиянинг энг бой миллиардерлари рейтингида 57-ўринни эгаллаб турган 61 ёшли Игор Макаров Россия фуқаролигидан воз кечди, деб ёзади “РИА Новости” Forbes'га таяниб.
Макаров "Itera" газ компанияси асосчиси ва "Areti" энергетика компанияси раҳбари. Ҳозир у Кипр Республикаси фуқароси.
Forbes маълумотларига кўра, Макаровнинг бойлиги 2,2 миллиард долларни ташкил этади. Ўтган йили у Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландиянинг санкциялар рўйхатига киритилган.
@Sara_Xabar_24
Tezkor xabarlar obuna bo'ling