Get Mystery Box with random crypto!

Таълим ҳақида Шавкат Мирзиёев ўз нутқида давлатимизни ривожла | 📖📕SARA KITOBLAR📒📗

Таълим ҳақида

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида давлатимизни ривожлантиришдаги 5 та асосий вазифалардан энг муҳими таълим эканлигини таъкидлади.

Мен доим айтганман ва яна қайтараман, биз учун биринчи ўринда ТАЪЛИМ, ТАЪЛИМ ва яна ТАЪЛИМ туради.

Фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратишни изчил давом эттирамиз.

Бунинг учун, мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Ушбу тизим аввал илғор хорижий мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилиб, кейингина ҳаётга тадбиқ этилади.

Барча ҳудудларимизда, айниқса қишлоқ жойларда мактаблар қуриш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берамиз.

Устоз ва мураббийлар меҳнатини рағбатлантириш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтарамиз.

Имконияти чекланган болалар учун инклюзив таълимни ҳар томонлама ривожлантирамиз”, - деди давлатимиз раҳбари.


@xushnudbek