Get Mystery Box with random crypto!

#buguntarixda Бугун 29 август - Бухоро амирлигига қизил армия | 📖📕SARA KITOBLAR📒📗

#buguntarixda

Бугун 29 август - Бухоро амирлигига қизил армия ҳужум бошлаган кун

1920 йил 29 августда совет ҳукумати халқаро ҳуқуқ нормаларини қўпол равишда бузиб, Бухоро амирлигини тугатишга киришди.

Шу санадан бошлаб Эски Бухоро ҳам ҳаводан, ҳам ердан қаттиқ бомбардимон қилинди.

Михаил Фрунзе қўшинни 4 та зарбдор гуруҳ – Самарқанд, Каттақўрғон, Чоржўй ва Когон гуруҳларига бўлган эди.

Асосий вазифа Когон гуруҳи зиммасига юкланди.

У пойтахт Эски Бухоро шаҳрини босиб олиши, Амир Олимхонни асирга олиб, Аркдаги хазинани эгаллаши керак эди.

Kanalga ulanish
@sara_kitoblar_uz