Get Mystery Box with random crypto!

СOVID-19: Касалликдан сўнг беморларда кузатилаётган олти хавфл | Biologiya, masofaviy ta'lim

СOVID-19: Касалликдан сўнг беморларда кузатилаётган олти хавфли асорат

Дунёда коронавирус пандемияси эълон қилинганидан буён роппа-роса 3 йил ўтди. Бу даврда касаллик қарийб 6,8 миллион нафар кишини ҳаётдан олиб кетди.

Энг ёмони, ҳозир ҳам қатор мамалакатларда эпидемиологик вазият мураккаб. Вирус Ер юзи бўйича ойига 80-90 минг одамнинг ўлимига сабаб бўляпти. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти СOVID-19 пандемиясини яна уч ойга узайтиришга мажбур бўлди.

Боз устига, сўнгги ойларда турли минтақаларда “омикрон” штаммининг ХBB.1.5 субварианти кенг тарқалмоқда. У ҳозиргача бизга маълум мутациялар орасида энг юқувчани сифатида баҳоланяпти.

Аммо мутахассисларни ташвишга солаётган омил шундангина иборат эмас. Негаки, бу дард вақт ўтиши билан қатор хавфли асоратларини ҳам намоён қилмоқда.

Шулардан энг кўп учраётгани — тромбоз. У ортиқча вазн, семизлик ва қандли диабет каби метаболик касалликлардан азият чекувчи беморларда айниқса, кўп кузатиляпти.

Икинчи хавфли асорат — юрак фаолияти бузилиши. Гап шундаки, вирус қон томирлари, ўпка, юрак ва бошқа органлар тўқималарига киргач, уларни йўқ қилиб, яллиғланишни келтириб чиқармоқда. Бу эса, ўз навбатида, миокардит юзага келишига сабаб бўляпти.

Учинчи хавфли асорат — депрессия ва хотира сусайиши. Пандемия бошланганидан буён шифокорлар CОVID-19ни бошдан ўтказган беморларда худди шу аломатларни қайд этишмоқда.

Тўртинчи хавфли асорат — инсульт. Бу мазкур инфекция оқибатида мия томирларида кузатилаётган яллиғланиш жараёни билан боғлиқ.

Бешинчи хавфли асорат — ўпка фибрози. Коронавирусли пневмонияга чалинган беморларда тегишли муолажалардан сўнг, ўпкада чандиқлар ҳосил бўлиб, бу нафас олиш самарадорлиги пасайишига олиб келади.

Олтинчи хавфли асорат — сон суяги, елка, тизза бўғимлари емирилиши билан кечмоқда. Оқибатда эндопротезлаш амалиётига муҳтож беморлар сони кўпаймоқда.

Шифокорлар хулосасига кўра, коронавирусга қарши эмланиш нафақат унинг юқиши ёки оғир кечиши, балки хавфли асоратларидан ҳам ишончли ҳимоялайди. Айниқса, катта ёшли инсонлар, сурункали касалликка чалинган ва иммунитети заиф кишилар, биринчи навбатда, вакцина олишлари лозим.

Манба: aniq.uz

Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!