Get Mystery Box with random crypto!

​​#Таъзия ОҒИР ЖУДОЛИК 'Basmala Tv' ижодий гуруҳи таниқли иж | Saodat asri qissalari

​​#Таъзия

ОҒИР ЖУДОЛИК

"Basmala Tv" ижодий гуруҳи таниқли ижодкор, соҳир овоз соҳиби, жамоамиз ҳамкори Санжар Саъдуллаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур қайғу ила таъзия изҳор этади.

Санжар ака Саъдуллаев ўзбек дубляж санъатининг етук намоёндаларидан бири эдилар. Шу билан бирга "Basmala Tv" студияси учун ҳам хизмат қилиб келаётган эдилар. "Абдулҳамидхон - сўнгги император","Қушлар ила саёҳат" "Умар ибн Абдулазиз" сериаллари, "Шайх" Нобулсий ҳикматлари" рукни, Аҳмад Лутфийнинг "Саодат асри қиссалари" асарларини овозлаштиришда иштирок этиб келаётган эдилар.

Устозимиз камтар, самимий, дилкаш инсон сифатида ҳамиша ҳурмат ва эҳтиромимизга сазовор эдилар.

Аллоҳ таоло устозни Ўз раҳматига ва мағфиратига олсин. Барча солиҳ амаллари, хайрли ниятда қилган хизматларини ҳусни қабул айлаб, яхшиликлар ила муеофотласин, охиратларини обод айласин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Жаноза намози бугун, 4- декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Минор" масжидида пешин намозидан сўнг ўқилади.

Ўтказиб юборманг
https://t.me/basmalatv