Get Mystery Box with random crypto!

#Бир_хадис_шархи. АВВАЛГИ САФНИНГ ФАЗИЛАТИ عَنْ أَبي هُرَي | Saodat Masjidi / Rasmiy Kanal

#Бир_хадис_шархи.


АВВАЛГИ САФНИНГ ФАЗИЛАТИ

عَنْ أَبي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الأَوَّلِ ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلاَّ أَنْ يَسْتَهِمُوا عَلَيهِ لاسْتَهَمُوا عَلَيْهِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ لاسْتَبَقُوا إَلَيْهِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي العَتَمَةِ وَالصُّبْحِ لأَتَوهُمَا وَلَوْ حَبْوًا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
«الإسْتهامُ»: الاقْتراعُ، «والتَّهْجِيرُ»: التَّبْكيرُ إِلى الصَّلاةِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ ﷺ: «Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима (савоб) борлигини билганларида эди, кейин бунинг учун қуръа ташлашдан бошқа (чора) топа олишмаса, албатта қуръа ташлашарди. (Намозга) эрта боришда нима (савоб) борлигини билганларида эди, бунинг учун мусобақалашишарди. Хуфтон ва бомдодда нима (савоб) борлигини билганларида эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келишарди», дедилар».

Муттафақун алайҳ.


Шарҳ: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганларидек намоз диннинг устунидир. У ибодатларнинг аввалида туради. Уни адо этиш- Ислом арконларидандир. Мусулмон киши намозни ҳаётидаги барча амаллардан олдинга қўяди. Ундан ташқари сафнинг аввалида туришга ошиқади. Бу иши билан дунё ҳаётида яхшиликларнинг олдида, охиратда эса- жаннат пешқадамларидан бўлишга интилади.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Намозга барвақт чиқишнинг аҳамияти улкандир.
2. Аввалги саф фазилатли бўлгани учун мусулмон киши аввалги сафда бўлишга ошиқади.
3. Масжидда намозга муаззинлик қилишнинг ажри улкандир.
4. Мусулмонлар орасида яхшилик учун мусобақа қилиш фазилатли амалдир.
5. Доим сафнинг олдида бўлишга ҳаракат қил.

Бизнинг манзил

" Saodat nuri " канали.



Тelegerаm | YоuТube | Instаgrаm|Facebook