Get Mystery Box with random crypto!

#Бир_хадис_шархи. ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА ҲАДИСЛАР Абу Ҳурайра ро | Saodat Masjidi / Rasmiy Kanal

#Бир_хадис_шархи.


ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА ҲАДИСЛАР


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса намозгоҳимизга келмасин»

Имом Аҳмад ривояти

***

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) у учун дўзахдан парда бўлади»

Табароний ривояти

***

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.... (Қурбонликнинг) юнгдаги ҳар бир тук учун биттадан ҳасана бор»

Табароний ривояти

***

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан (қурбонлик қилувчини) ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади»

Табароний ривояти


••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••

https://t.me/saodat_nuri