Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЙИТ НАМОЗИ УЧУН ҒУСЛ ҚИЛИШ عَنِ الْفَاكِهِ بْنِ سَعْدٍ: أَن | Saodat Masjidi / Rasmiy Kanal

ҲАЙИТ НАМОЗИ УЧУН ҒУСЛ ҚИЛИШ

عَنِ الْفَاكِهِ بْنِ سَعْدٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ r كَانَ يَغْتَسِلُ يَوْمَ الْفِطْرِ وَيَوْمَ النَّحْرِ وَيَوْمَ عَرَفَةَ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.

Фокиҳ ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ ﷺ Фитр, Азҳо ва Арафа кунлари ғусл қилар эдилар».

Ибн Можа ривоят қилган.


Изоҳ: Ислом поклик дини.
Расулуллоҳ ﷺ ўзларининг бир ҳадисларида: «Поклик иймоннинг ярмидир», деганлар. Хусусан, мана шундай ибодатлар олдидан, кўпчилик жамоат тўпланадиган жойларга боришдан олдин ғусл қилиш динимизда алоҳида таъкидланган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ ﷺ Фитр куни ғусл қилар эканлар.


https://t.me/saodat_nuri