Get Mystery Box with random crypto!

Трансфер ойнаси расман очилди! Демак, бугун «Пахтакор» Ҳамдам | Sanjar Fayziy | Harorat FM

Трансфер ойнаси расман очилди!

Демак, бугун «Пахтакор» Ҳамдамовдан, «Металлург» агар трансферни расмийлаштирган бўлса Анвар Ғофуров хизматидан фойдаланиши мумкин.

Эртага «Навбаҳор» Туропов, «Сўғдиёна» Ҳусниддин Ғофуровдан фойдаланиши мумкин.

Фақат клублар ушбу ўтишларни расмийлаштиришса бўлгани.

Шунингдек, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси эълон қилган сўнгги талабларга кўра:
«Навбаҳор» ва «Сўғдиёна» ўзларининг «Бунёдкор» футбол клуби олдидаги қарздорликларини узиши лозим ҳамда ушбу қарздорликлар узилгани ҳақида «Бунёдкор» ФК Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига бу тўғрисида расмий хат бериши керак. Ва шундан кейингина бу икки клубнинг янги футболчиларини ёзги трансфер ойнасида ЎзПФЛ расман рўйхатдан ўтказади» , - деган фикрни бизга билдирди «Бунёдкор» клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ушбу мутахассисга мазкур мавзуда мурожаат қилганимизда.

Обуна бўлиш ёки бўлмаслик ихтиёрингиз: SHABAGOAL