Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 71,5 миллион дозадан ошди.

1 ноябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 9 287 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 0,

2-босқич эмланганлар 9 287 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 0.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 71 587 336 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 282 444 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 448 576 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 20 659 277 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Бухоро вилояти (1 800 доза),
Самарқанд вилояти (1 539 доза),
Сурхондарё вилояти (1 455 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 99,2 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 452 440 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 177 283 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 913 882 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 361 275 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat