Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 69,1 миллион дозадан ошди.

28 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 636 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 6 284 нафарни,

2-босқич эмланганлар 15 760 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 394 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 107 198 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 69 147 510 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 143 253 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 022 640 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 791 596 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 190 021 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (24 606 доза),
Сурхондарё вилояти (18 385 доза),
Қашқадарё вилояти(14 696 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,5 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 231 712 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 056 067 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 858 098 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 317 547 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat